Жаҳон | 16:05 / 24.05.2016
3315
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Миср иккинчи сунъий йўлдош яратишга келишди

Россия ҳамда Миср яна битта масофали Ер сунъий йўлдоши EgyptSat ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда “Энергия” ракета-фазо корпорацияси президенти Владимир Солнцев сўзларига таяниб РИА Новости хабар қилди

Миср “Энергия” ракета-фазо корпорацияси буюртмасига асосан яратилган EgyptSat-2 Ерни кузатиш масофали сунъий йўлдоши Байконур космодромидан 2014 йил 16 апрелда учирилган. Шартнома қиймати 40 миллион долларни ташкил этган. 2015 йил январда сунъий йўлдош бошқаруви мисрлик мутахассислар қўл остига ўтказилган. Кейинроқ “Коммерсант” газетаси 2015 йил майда сунъий йўлдош ҳаракатланишдан тўхтагани, кейин эса бутунлай йўқолгани тўғрисида хабар қилган.