ШҲТ: Афғонистондаги ички зиддиятлар афғонлар томонидан ҳал қилиниши керак
2016 йилнинг 23-24 май кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар, уларнинг ривожланиш тенденциялари, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкмалаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Йиғилишда ШҲТга аъзо давлатлар халқаро муносабатлар халқаро ҳуқуққа, жумладан БМТ Низомининг мақсад ва тамойилларига асосланиши кераклиги ва ушбу муносабатларда БМТнинг марказий мувофиқлаштирувчи сифатидаги ролини янада мустаҳкамлаш тарафдори эканликлари таъкидланди. Бу, аввало, дунёда барқарорлик ва хавфсизликни, давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, мустақиллик, тенгликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий қурилиш ва ўз ривожланиш йўлини мустақил танлаш ҳуқуқи, ўзаро сувернитетни ҳурмат қилиш, ҳудудий яхлитлик, ички ишларга аралашмаслик, халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмасликни таъминлаш бўйича биргаликда ҳаракат қилишга тегишлидир.
ТИВ раҳбарлари қайд этганларидек, Афғонистонда тинчлик ва барқарорлининг тез орада тикланиши минтақадаги хавфсизликни сақлаш ва мустаҳкмалашнинг асосий омили ҳисобланади. Улар Афғонистондаги ички зиддиятларни ҳал қилиш бутун халқни яраштириш жараёнларини олға суриш орқали ва афғонлар раҳбарлигида ва афғонлар томонидан амалга оширилиши керак деб ҳисоблайдилар. Афғонистон бўйича халқаро ҳамкорликда БМТ марказий мувофиқлаштирувчи ролини ўйнаши керак.
Қуролсизлантириш ва қуролланиш устидан назорат ўрнатиш, оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик ҳамда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш масалаларида яқиндан ҳамкорлик қилиш зарур эканлиги эътироф этилди. Шу нуқтайи назардан ҳар бир томон учун тез орада кучга кирадиган “Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш тўғрисида”ги шартномага хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги протокол ядро қуролларини тақрамаслик глобал режимини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшади.