Тожикистон президенти Россия ИИВ раҳбари билан учрашди
24 май куни Тожикистон республикаси президенти Эмомали Раҳмон Россия федерацияси Ички ишлар вазири Владимир Колокольцевни қабул қилди.
Тожикистон президентининг матбуот хизмати хабар беришича, суҳбат чоғида Тожикистон ва Россия ИИВ ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиши аҳамияти тўғрисида гаплашилган.
Тожикистон раҳбари терроризм, диний экстремизм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши каби жиноятларнинг олди олинишида томонларнинг ҳамкорлиги кенгайтирилиши кераклиги қайд этилган.
Шунингдек, учрашувда муҳожирлик масалаларидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилган.
Томонлар суҳбат якунида учрашувнинг самарали ўтгани таъкидланиб, икки томоннинг ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасидаги алоқалар келгусида янада ривожланишига ишонч билдирилган.