Жамият | 16:23 / 24.05.2016
4569
1 дақиқада ўқилади

Туркия Европага касал ва саводсиз қочқинларни танлаб юбормоқда

Туркия миграция келишуви доирасида Европа Иттифоқига фақат касал ва саводсиз  қочқинларни юбормоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри ёзди

Нашрга кўра, ЕИ расмийлари Туркияни қочқинларни атайлаб саралашда айбламоқда. Брюссель расмий шахслари Анқара соғлиги ёмон ва саводи паст қочқинларни Европага юбориб, ўзига Европа жамиятида осон мослашиб кетиши мумкин бўлган соғлом ва маълумотли қочқинларни олиб қолаётганини иддао қилмоқда. 
Манбада келтирилиши бўйича, Анқара бошпана сўраган суриялик шифокорлар, муҳандислар ва олимларни ЕИга кетишига атайлаб тўсқинлик қилмоқда. 
Нашр билан суҳбатда бўлган Туркия вакили унинг уч миллиондан ортиқ қочқинларни қабул қилган мамлакати кимни олиб қолишни танлашга ҳаққи борлигини маълум қилди.