ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили ўз миссиясини якунламоқда
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили Р.Фудерич ЮНИСЕФ раҳбари лавозимидаги фаолиятига якун ясамоқда ҳамда 2016 йил май ойи охирида Ўзбекистонни тарк этмоқда. Бу ҳақда у 2016 йил 23 май куни Ўзбекистон Республикасининг меҳнат вазирлигида Меҳнат вазири А.Абдуҳакимов билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.
Учрашувда аҳоли ўртасида бандлик ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида ўзаро муваффақиятли ҳамкорлик қайд этилди. Р.Фудерич ва А.Абдуҳакимов ижтимоий ҳимоя бўйича БМТ ташкилоти ва Ўзбекистон ҳукумати вакилларидан иборат ишчи гуруҳга раислик қилишди. Гуруҳ томонидан 2016-2017 йилга ҳамкорлик режаси ишлаб чиқилди. Идора раҳбарлари икки ташкилотнинг ҳамкорликдаги ишлари шундай давом этишига ишонч билдиришди.
Учрашув якунларига кўра, ҳамкорликдаги амалий ташаббуслар бўйича аниқ келишувга эришилди. Давлат ташкилотлари ва БМТ агентлигининг ҳамкорликдаги беш йиллик дастури доирасида ҳисоботлар, янгиликлар, форум ва аналитик хабарлар, шунингдек, қариялар, болалар ва имконяти чекланган кишилар масаласига доир саволларни жойлаштириш учун веб-сайт яратишга қарор қилинди.