Жаҳон | 18:57 / 25.05.2016
6009
1 дақиқада ўқилади
Афғонистон президенти толибонларга қуролларни ташлаб таслим бўлишни таклиф қилди
Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзой толибонларга қуролларни ташлаб тинч ҳаётга қайтиш таклифини берди.
"Толибон" ҳаракати аъзоларида зўравонликларни бас қилиб, қуролларини ташлаб, таслим бўлган ҳолда тинч ҳаётга қайтиш имконияти бор", деб ёзган президент ўз твиттерида.
"Толибон" жангарилари бугун ўзларининг янги етакчилари номини маълум қилди. 21 май куни АҚШ ҳарбийлари томонидан Покистон ҳудудида ўлдирилган мулла Мансур ишини энди унинг ўринбосари Ҳайбатулла Охунзода давом эттиради.