Спорт | 16:07 / 25.05.2016
4036
1 дақиқада ўқилади
«Арсенал» Жаканинг трансфери ҳақида эълон қилди
Менхенгладбахнинг «Боруссия» жамоаси ярим ҳимоячиси Гранит Жака «Арсенал» аъзоси айланди.
Лондонликлар клуби асли албаниялик, Швейцария терма жамоаси аъзоси бўлган футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолаган.
23 ёшли футболчи бугун жамоа базасида тиббий кўрикдан ўтган. У «канонирлар» сафига Евро-2016 турниридан кейин келиб қўшилади.
Таянч ярим ҳимоячиси амплуасида ҳаракатланадиган бу футболчининг трансфери учун «Арсенал» тахминан 30 миллион фунт сарфлаган.
Жака янги жамоада 34 рақамли футболка остида ўйнайди. Унинг маоши миқдори ҳафтасига 110 минг фунт стерлингни ташкил этади.