Ўзбекистон | 16:55 / 25.05.2016
3765
1 дақиқада ўқилади

Бухоро вилояти пиллакорлари жорий мавсумда 3 минг 100 тонна қимматбаҳо хомашё етиштирди

Бухоро вилояти пиллакорлари жорий мавсумда 3 минг 100 тонна қимматбаҳо хомашё етиштириб, белгиланган режани ортиғи билан бажарди.

 Ҳосилни қайта ишловчилар томонидан ипак қурти боқувчиларга мавсум давомида 9 миллиард 400 миллион сўмлик бўнак пули берилди. Бундан ташқари, шартномада кўзда тутилганидек, режадан ташқари етиштирилган ҳар килограмм ҳосил учун қўшимча 10 минг сўмдан нақд пул тўланди.

Вилоятда ҳар қути ипак қурти уруғидан ўртача 59,2 килограммдан ҳосил олинди. Айрим пиллачилик звеноларида бу кўрсаткич 65-75 килограммни ташкил этди.