Light | 17:07 / 25.05.2016
15232
12 дақиқада ўқилади

Facebook’да энг оммалашган 50 та бренд

Бугунги кунда кўп фойдаланилаётган, аниқроғи, оммабоп ижтимоий тармоқлардан бири бўлган Facebook’да  Business Insider томонидан 50 та ижодий бренд тақдим этилди. Энди Facebook’даги ҳар бир фойдаланувчи ушбу тақдим этилган брендларни ўз хоҳишига кўра саҳифасида ўрнатиш имкониятига эга бўлди.

Nike

Nike спорт услубидаги бренд ўз мухлисларини илҳомлантириб, саҳифасида акс этишига замин яратади. Ушбу бренд тақдим этаётган фотосуратлар фойдаланувчиларга томоша қилиш баробарида энг ёққан муқовани танлаш имкониятини беради. 

Adidas 

Adidas Originals бренди эса тарғиб қилинган видеодан қандай қилиб фойдаланишни кўрсатади. Шунингдек, саҳифа орқали энг охирги ва архивда сақланиб қолган видеолавҳа ва видеороликларни бемалол очиб кўриш мумкин. Шунингек, чат орқали фирмалар ишлаб чиқарган маҳсулотларни махсус бириктирилган чат орқали муҳокама қилиш имкониятини беради.

Volkswagen

Биргина энг катта автомобиллар дунёсида дўстлар билан бўлишиш мумкин бўлган етарли  қизиқарли контентлар мавжуд бўлиб, видеороликлардан, қайноқ фотосуратларгача Volkswagen саҳифасида мавжуд. Ушбу саҳифанинг мақсади тоборо янги нусхалари яратилаётган замонавий ва афсонавий автомобилларни реклама қилиш ва улар ҳақида қизиқарли маълумот беришдир. 

BMW

Рўйхатдаги иккинчи автомобиль маркасига келсак, BMWнинг фейсбук саҳифасидаги мухлисларининг сон-саноғи йўқ. Ушбу саҳифа орқали фейсбук фойдаланувчилари янги автомобиллар маркаси, техник ҳолати ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиб борадилар. 

Lexus

Фейсбук саҳифасидаги Lexus бренди компаниянинг мутлақ юзи ҳисобланади. Саҳифада ўрнатиш мумкин бўлган брендда ушбу автомобил маркасининг сўнгги нусхалари суратлари ўқувчиларни ўзига жалб этиб боради. 

Ferrari

Автомобиль мухлисларининг деярли барчаси ушбу Формула 1 автомобилига қизиқишини инобатга олган ҳолда, бренд ишлаб чиқарувчилари доимий равишда саҳифада маълумотлари ва муқова суратларини янгилаб боради. 

Converse

Converse дунёда пойабзал ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан бири бўлиб, ўз саҳифасида акс этган турли реклама ва акциялари билан фейсбук фойдаланувчилари, шунингдек, ашаддий мухлисларини қизиқтириб боради. 

Gap

Gap бренди орқали эса фейсбук фойдаланувчилари қандай қилиб ёрлиқлардан фойдаланиш, иловалар яратиш, бу борадаги тадбиркорликни олиб бориш ҳақида маълумот олади. Бу эса махсус мижозлар учун яхшигина қўл келувчи саҳифа бўлиб хизмат қилади.

H&M

H&M кийимлар дўкони охирги ва замонавий коллекциялар, хилма-хил фотосуратлари билан абонентларни ўзига жалб этади. Саҳифада H&M компанияси моделлари, чиройли кийим-кечаклар тўғрисидаги энг қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлиб бориш мумкин.

Levi's

Эҳтимол сизга  жинси ёқмас, аммо бу матодан тикилган кийим-кечаклар исталган фаслда  қўл келишини инкор этолмайсиз. Шундай экан, саҳифани Levi's жинсидан тикилган матоларда намоён бўлувчи моделлар, мода тенденцияси ҳақида охирги видеоролик ва маълумотлар тўлдириб боради. 

Victoria's Secret

Қизиқарли хабар, янгиликлар, охирги кўринишдаги коллекцияларини намойиш этиш учун Victoria's Secret бренди фейсбук ҳам саҳифасини танлади.   

Red Bull

Red Bull тақдим этаётган DC Shoes пойабзаллари экстремал спорт тури билан ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, замонавий ва образли ҳаёт тарзининг муҳим бўлаги сифатида ўрин эгаллайди. DC Shoes томонидан тақдим этилаётган спорт услубидаги пойабзалларнинг янги кўринишлари  ҳайратга солиб боради.

Lacoste

Lacoste саҳифаси энг қизиқарли ва ёрқин рекламалар ифодаланган фотосуратлари билан биргаликда, ушбу компания томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида маълумот бериб борилади. Доимий равишда қизиқарли мультмедиялар тақдим этилиб турилади.

Louis Vuitton

Louis Vuitton модалар уйи саҳифа учун танлаган аъло даражадаги муқовалар, компания томонидан яратилган маҳсулотлар ҳақида маълумотларни таклиф этади. 

Design You Trust 

Design You Trust  ўз товар белгисини реклама қилувчи фотосуратларни фейсбук саҳифасида жойлаштириб бориш учун - пиктограмма дастурини танлади. Бу дастур саҳифада товар белгиларини ранг-баранг тарзда ёритилишида муҳим роль ўйнайди.

M&Ms

M&Ms бренди ўзининг мозайкали муқоваси билан миллионлаб мухлисларни жалб этиш баробарида ушбу панелнинг бир қисмига айланиш учун саҳифада M&Ms брендини ўрнатишнинг ўзи кифоялигини исботлайди.

Sharpie

Sharpie ғайритабиий карикатура ва суратлари билан фейсбук саҳифасида ифода топиб боради.

GoPro

Ушбу камера қандай қилиб сифатли суратлар олиш мумкинлиги, фотоаппаратнинг бошқа янги моделлари ва техник ҳолати ҳақидаги маълумотлардан саҳифа орқали хабардор бўлиб борасиз.

Pringles

Pringles бренди ўз саҳифасини чипсларнинг яратилиши тарихи, компаниянинг вужудга келиши билан боғлиқ бўлган қизиқарли ва ҳазил аралаш маълумотлари билан тўлдириб боради.

McDonald's

Ушбу бренд ўз саҳифасида Олимпия ўйинлари ва бошқа тадбирлардаги иштироки билан боғлиқ бўлган қизиқарли маълумотлар, акциялар, мультмедия ва роликларни тақдим этиб боради. Саҳифа аъло даражада ишлайди ва домий равишда янгиланиб боради. 

Starburst

Ушбу қандолат компанияси ўзининг фейсбукдаги саҳифасини доимий равишда янгилаб бориш баробарида тарихи, компания билан боғлиқ бўлган бошқа қизиқарли маълумотларни тақдим этиб боради. Шунингдек, машҳур хонандалар томонидан тақдим этилган қўшиқлар ҳақида ҳам ушбу саҳифа орқали маълумот олиш мумкин.

Ben & Jerry's

Ben & Jerry's бренди ҳафта давомида ижод мухлисларни доимий равишда ўзининг рекламалари акс этган қайноқ суратлари билан қизиқтириб боради. 

Skittles

Ушбу йирик қандолат компанияси бошқа қандолат компаниялардан фарқли ўлароқ биринчилардан бўлиб ўзи ҳақидаги рекламаларни жойлаштиришда ижтимоий тармоқдан фойдаланишни бошлаган. Ушбу бренд қизиқарли акция ва маълумотлар билан жалб этиб боради.  

Subway

Subway компанияси ўзи тайёрлаб келаётган янги турдаги сендвич ва бошқа маҳсулотлари ҳақида абонентларни таништириб боради. Совғалар қўйилган конкурслар, қизиқарли хабарлар мухлисларга манзур бўлади.  

Oreo

Ушбу бренд ўттиз миллионга яқин мухлислари фейсбукда дўстлари билан бўлишиши учун ўзининг янги кўринишларини тақдим этиб боради. Фейсбук саҳифасида компания томонидан тақдим этилаётган янги турдаги печеньеларни реклама қилувчи суратлар жойланиб боради. 

Nutella

Ушбу ном остидаги шоколадли кремни севиб истеъмол қилувчи ашаддий мухлислар фейсбукдаги саҳифаси орқали компания тарихи ҳақидаги маълумотлар, камондан ўқ отиш ва қиличбозлик олимпиада ўйинлари билан боғлиқ бўлган бошқа фотосуратлардан баҳраманд бўлиб борадилар. 

Rese’s

Бу бренд таомлар муҳрланган суратларни хуш кўрувчилар учун бўлиб, қизиқарли маълумотларни тақдим этиб боради. 

Red Bull

Ушбу бренд, биринчи галда, ўз муқовасида спорт ва соғлом ҳаёт образини ифодалайди. Компания ўз брендини доимий равишда янгилаб туради. Спорт турлари ифода топган суратлар ва видеороликлар намойиш этиб борилади. 

Coca-Cola

Ушбу бренд турли ёрлиқ ва иловалари билан фейсбук фойдаланувчиларида ёқимли таассурот қолдириб боради. 

Monster

Энергетик шарбат ифода топган суратлар, жумладан, спорт олами ва спортчилар ҳаёти ҳақидаги қизиқ маълумотлар ушбу бренд орқали тақдим этиб борилади.

Fanta 

Яқинда ушбу бренд фейсбукда 3D кўринишида тақдим этилди. Бренд қизиқарли ва кулгули иборалар, мантиқий савол жавоблар, турли кўнгилочар интернет ўйинларни тақдим этиб боради. 

Dr Pepper

Ушбу шарбат бренди ўзининг бугунги кундаги 12 миллионга яқин бўлган мухлисларини ўз саҳифасида чоп этилган қизиқарли хабарлари, танишиш ва дўстлашиш имкони билан  ўзига тортади.

Starbucks

Биринчи галда бренднинг асосий мақсади бой тасвирий материалларни моддий томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган. Иккинчидан, компания тарихи билан боғлиқ бўлган маълумотлар қизиқарли  равишда жойлаштирилиб боради.

Sprite

Ушбу бренд доимий равишда янги суратлар тақдим этиб борсада, саҳифа муқовасини тез тез янгилаб бормайди. 

Samsung

Samsung ўз бренди орқали тақдим этаётган маҳсулотлари савдосини фейсбук орқали фаол даражада олиб боради. Саҳифа орқали Samsung маҳсулотларига тегишли бўлган қизиқарли матн ва ҳикоялардан хабардор бўлиб борувчи мухлислар, ташкил этилган  қизиқарли конкурсларда ҳам иштирок этиб, Samsung маҳсулотларини қўлга киритиш имкониятига эга бўладилар.

Skype

Одамларни бир бири билан боғлаб, таништирувчи, мулоқот имконини берувчи ижтимоий тармоқнинг бир тури бўлган Skype фейсбук саҳифасида оддий кўринишда ифода топади.

Intel 

Ушбу саҳифа сизга қизиқарли графикали суратлар, статистик маълумотларни тақдим этиб боради. Фойдаланиш давомида ушбу саҳифанинг қизиқарли эканлигига ўзингиз амин бўлиб борасиз. 

PlayStation

PlayStation ўз саҳифаси орқали фейсбук мухлисларига янги ўйинларни скриншот қилиш орқали ўрганиш йўлларини ўргатади.

The New York Times

Ушбу бренд ўз саҳифасида ҳаётда акс этган қизиқарли дақиқалар ва ушбу онлар  мухрланган суратларни тақдим этиб боради. 

Livestrong 

Livestrong саҳифаси ўзи ҳақидаги қизиқарли суратлар билан биргаликда мухлисларни ўзига жалб этувчи блоглари билан ажралиб туради. 

Walmart

Ушбу бренд йил давомида тез тез ўз муқовасини алмаштириб туради. Бренднинг фалсафий мазмундаги суратлари фойдаланувчилар эътиборига доимий равишда тақдим этиб борилади. 

Dove

Ўқувчилар саҳифада бренд билан боғлиқ бўлган маълумотларни ўқиб борадилар. Компания дунёдаги барча аёллар ўзини гўзал ва мафтункор ҳис қилишини истайди. Шу боис ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотларни тақдим этиш баробарида, қизиқ мақолалар, маслаҳатлар билан аёллар эътиборини ўзига жалб этиб боради

Disney

Ушбу саҳифада тақдим этиладиган манбалар орқали Disney компанияси томонидан тақдим этилган афсонавий фильмларни топиш имконига эга бўласиз. 

 

Manchester United

Бугунги кунда биринчи ўринда турувчи футбол клубларидан бири бўлган Manchester United бренд муқовасида акс этиб туради. Шунингдек, футбол клуби тўғрисидаги маълумотлар, янгиликлар батафсил ёритилиб борилади. 

Paddy Power 

Агар сиз спорт ишқибози бўлсангиз, тавсия этилувчи брендлардан бири Paddy Power бўлади.

YouTube

60 миллион ва ундан ортиқ «лайк»лардан билиш мушкул эмаски, YouTube саҳифаси ўз видеоконтентлари билан энг оммабоп бўлган саҳифалардан бири ҳисобланади. YouTube орқали сиз ҳам ўз видеолавҳангизни жойлаштиринг ва ушбу видеолавҳанинг қисқа дақиқаларда хит даражасига кўтарилишига амин бўласиз.

iTunes

iTunes  саҳифасида барча маълумотлар мусиқа билан боғлиқ бўлади. Мазкур бренд саҳифа муқоваси учун янги суратлар тақдим этиш орқали абонентлар диққатини жалб этиб боради.

Mozilla Firefox

Mozilla Firefox муқоваси бир қарашда абонентлар учун эскирган ва зерикарли туюлса-да, ушбу компаниянинг ишга бўлган лаёқати кўплаб интернет фойдаланувчиларини илҳомлантириб келаётганини тан олиш керак.  

Брендлар қаторида, албатта, фейсбук саҳифаси ҳам эътибордан четда қолмади.