Қирғизистон парламенти судларга экстремист ва террорчилар сайтларини тезкорлик билан тўсишга рухсат берди
Қирғизистон парламенти депутатлари мамлакатнинг Фуқаролик-процессуал кодекси ва "Экстремистик фаолиятга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунига тузатишлар киритиш қонун лойиҳасини маъқулладилар. Бу қонун лойиҳаси экстремизм ва террорчиликка қарши курашиш чораларини қатъийлаштиришни кўзда тутади. Бу ҳақда парламент маъмуриятида ТАСС ахборот агентлиги мухбирига маълум қилинди.
"Қонун лойиҳаси учта ўқишда қабул қилинди, у интернетда экстремистик ва террорчилик ғояларини сақловчи сайтларни тезкорлик билан тўсишни кўзда тутади. Депутатлар томонидан маъқулланган тузатишлар судлар томонидан прокуратуранинг бундай сайтларни тўсиш бўйича буйруғини кўриб чиқиш муддатини 3-5 кунгача қисқартиришга имкон беради. Аввал бунга бир неча ҳафта ва ҳаттоки ойлар талаб қилинарди. "Тузатишлар у президент томонидан маъқуллангандан кейин расман кучга киради", деб таъкидлаб ўтилди парламентда.
"Бу қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун киритиш ташаббусини ҳукумат билдирди, у тегишли қарорни январь ойида қабул қилганди", деб таъкидлаб ўтилди маъмуриятда.
Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот муассасалари маълумотларига кўра, Сурия ва Ироқда экстремистлар томонидан жанг қилиш учун мамлакатдан умумий ҳисобда 508 фуқаро кетган. Уларнинг аксарият қисми ижтимоий тармоқлар, мобил дастурлар ва сайтлар ёрдамида ёлланган.