Спорт | 22:12 / 25.05.2016
7041
2 дақиқада ўқилади

«МЮ»нинг Моуриньо билан музокаралари тўхтаб қолди

Жозе Моуриньонинг «Манчестер Юнайтед»га янги бош мураббий сифатида тайинланиши бўйича музокаралар тўхтаб қолди. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, «Челси»нинг собиқ мураббийи ҳомийлари ва манкунианликлар жамоаси ҳамкорлари ўртасидаги зиддият туфайли музокаралар қолдирилган. Томонларнинг ҳуқуқшуносалари имижлардаги қарама-қаршиликлар туфайли музокараларни тўхтатишга мажбур бўлган. Хусусан, гап Моуриньонинг Jaguar автомобилларини ишлаб чиқарувчи компания билан, шунингдек казино хизматлари кўрсатадиган ва соат ишлаб чиқарувчи компания (Hublot) билан ҳамкорлиги тўғрисида кетмоқда. «Манчестер Юнайтед» эса автомобиллар ишлаб чиқарувчи Chevrolet компанияси билан, шунингдек бошқа казино ҳамда соат ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи брендлар (Bulova) билан ҳамкорлик қилади. 

Шунингдек, «Челси» мураббийнинг номидан 2025 йилгача эгалик қилиш ҳуқуқига эга. Бу муаммони ҳал қилиш учун манчестерликлар жамоаси лондонликлар жамоасиги 6та рақамли маблағ тўлашига тўғри келиши мумкин.

2015/2016 йилги мавсумни «МЮ» бешинчи ўринда якунлади ва Луи ван Гаални истеъфога чиқарди. Маҳаллий нашрларда яқин вақт ичида унинг ўрнига Жозе Моуриньо янги бош мураббий сифатида тайинланиши кутилаётгани ҳақида хабарлар берилмоқда.