Жаҳон | 14:55 / 25.05.2016
4188
1 дақиқада ўқилади

Reuters: Украина россиялик ҳарбий асирлар Ерофеев ва Александровни афв этди

Украина ҳукумати Россия Федерацияси Бош разведка бошқармасининг 2015 йилнинг майида Донбассда украин ҳарбийлари томонидан асирга олинган жангчилари сержант Александр Александров ва капитан Евгений Ерофеевни афв этган ва уларни алмаштириш жараёнини бошлаган. Бу ҳақда Reuters агентлиги вазият билан таниш манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Бундан олдинроқ, Украина президенти Петро Порошенко Россияда асирликда бўлган украиналик учувчи Надежда Савченкони алмаштириш жараёнида иштирок этиш учун Ростовга учиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Манбанинг маълумотига кўра, Савченконинг Украинага қайтарилиши икки давлат ўртасида жисмоний шахснинг жазони ўташ учун экстрадиция қилиниши бўйича келишув асосида амалга оширилади.