Фан-техника | 00:32 / 25.05.2016
6602
2 дақиқада ўқилади

Сафарлар учун ихчам микротўлқинли печ тақдим этилди 

Газ плитаси ва микротўлқинли печдан узоқда таом тайёрлаш осон вазифа эмас. Wayv компаниясининг термос шаклида тайёрланган Adventurer ихчам микротўлқинли печи айнан шундай вазиятларда ёрдамга келади. Қурилма ўзига 0.5 килограммгача бўлган озиқ-овқат ёки суюқликни сиғдира олади. Унинг ўлчамлари 305х128 мм, оғирлиги эса 1.2 килограммни ташкил этади. Одатий микротўлқинли печларда ишлатиладиган вакуумли найчалардан фарқли ўлароқ, Adventurer уяли алоқа минораларида радиотўлқин кучайтиргичлари учун тайёрланган 250 Вт кучланишни берувчи диффузия юзасига эга бўлган металл-оксидли ярим ўтказгичлар (LDMOS) технологиясидан фойдаланади. 

Мазкур усул нафақат қурилмани енгил ва ихчам қилиб ишлаб чиқариш, балки таомларни айлантириш механизмисиз тўлиқ иситиш имкониятини берди.

Adventurer кўчма ва тез қувват оладиган литий-ионли аккумуляторлар ёрдамида ишлайди. Бу аккумуляторларни автомобиль розеткалари, қуёшдан қувват олиш қурилмалари ёки уй электротармоқлари орқали қувват олиши мумкин. Тўлиқ қувватланган батарея билан қурилмадан 30 дақиқа фойдаланиш мумкин ва бу эса 6 марта иситиш циклига тўғри келади.  Бошқариш элементлари микротўлқинли печнинг устки қисмида жойлаштирилган ва «старт», «стоп», «ёритиб туриш» ва вақтни созлаш клавишларидан иборат рақамли дисплейни ўз ичига олади.

Афсуски қурилманинг сотувга чиқариш санаси эълон қилинмаган, аммо унинг нархи 199 доллар бўлиши тахмин қилинмоқда.