Савченко Донбассдаги жанг майдонларига қайтишга тайёрлигини маълум қилди
Бугун озодликка чиқиб, Киевга қайтиб келган украиналик учувчи Надежда Савченко армия сафига қўшилишга тайёр экани ҳақида маълум қилди.
"Мен одамлар орасини тарк этаман, шартакилигим учун маъзур тутинг, лекин мен эркин шахсман. Мен яна жанг майдонларига қайтиб, Украина учун қурбонлик келтиришни истайман", деган у Борисполга келиши биланоқ ўзини қуршаб олган журналистлар ўртасида туриб.
Савченко украиналиклар жабр чекмаслиги учун қўлидан келадиган барча ишни қилишга тайёрлигини билдирган.
"Украина қаҳрамони ўлмаслиги керак. Улар Олий Радада Россия Давлат думасидан мустақил бўлиши керак. Мен сизларга айтаманки, мен ҳар лаҳзада бунинг учун жонимни беришга тайёр тураман", дея ҳайқирган у.
Бундан олдинроқ, Савченконинг Киевдаги аэропортда ирод қилган нутқи видеоси интернетда тарқалгани ҳақида хабар берилганди.