Жаҳон | 22:07 / 25.05.2016
5072
1 дақиқада ўқилади

Штайнмайер Савченконинг алмаштирилишини Украина ва Россия ўртасидаги ишончнинг мустаҳкамланиши деб айтди

Германия ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмайер Россияда 22 йилга озодликдан маҳрум қилинган украиналик ҳарбий учувчи Надежда Савченконинг россияликлар Евгений Ерофеев ва Александр Александровга алмаштирилиши Россия ва Украина ўртасидаги ўзаро ишончнинг мустаҳкамланишига ижобий таъсир қилишига ишончи комиллигини айтди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle нашри.

Штайнмайер Савченконинг озод этилишининг Минск келишувларининг амалга оширилиши жараёнига "ижобий импульс" беришини қўшимча қилди.

"Бу биз ишлаган, бироқ натижасини узоқ кутган яхши янгиликдир. Мен бахтиёрман ва ўзимни енгил ҳис қилмоқдаман", деб айтди Штайнмайер.

Бундан ташқари, Штайнмайер Савченкога унинг иши бўйича қарорнинг қабул қилиниши давомида путур етган соғлиғини тиклаб олишини тилаб қолди ва унинг барча ўйлари у ва унинг оиласи" билан эканлигини қўшимча қилди.