Туркия шарқидаги портлаш оқибатида 4 нафар ҳарбий ҳалок бўлди
Туркияда портлаш оқибатида 4 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, яна 4 нафар аскар яраланди. Бу ҳақда 24 майда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.
Турк томонининг маълум қилишича, аскарлар Туркиянинг жануби-шарқидаги Ван вилоятидаги йўллардан бирини назорат қилишаётганда йўл четига қўйилган бомба портлаган. Ушбу теракт учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган. Бироқ Анқара бу терактни амалга оширганликда Курдистон ишчи партияси (КИП) жангариларини айблади.
Туркия жануби-шарқида турк куч бўлинмалари ва КИП исёнчилари ўртасида мунтазам равишда тўқнашувлар содир бўлади. Курдлар Анқара ва КИП ўртасидаги ярашув сулҳи 2015 йил июлида бузилгандан кейин партизан урушини олиб боришни бошлаган. Партия жангарилари мунтазам равишда Шарқий Анатолия ҳудудида, турк армияси аскарлари, полиция ва маҳаллий милиция тузилмаларига ҳужум қилиб келади ҳамда катта шаҳарларда терактлар уюштиради.