Жаҳон | 16:48 / 25.05.2016
4155
2 дақиқада ўқилади

Туркия вазири: ЕИ мамлакат учун ягона йўл эмас

Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиш истиқболлари муҳим аҳамиятга эга, аммо бу Туркия олдидаги ягона танлов эмас, деб баёнот берган мамлакатнинг ЕИ ишлари бўйича янги вазири Умар Челик, собиқ вазир Вулқон Бўзқирдан ваколатларни қабул қилиш маросимида. 

"ЕИга аъзо бўлиш масаласи, ҳукмрон партия ҳокимият тепасига келгач, Давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Биз уни давом эттиришни хоҳлаймиз, аммо ЕИ ўзининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, мамлакат тинчлигига раҳна солувчи терроризмга қарши кураш олиб бораётган Туркияга нисбатан икки хил сиёсат юритишига ҳам йўл қўя олмаймиз. Албатта, Туркиянинг ЕИ билан муносабатлари тенг ҳуқуқлилик негизида барпо этилган. Туркия учун ЕИ таркибига кириш муҳим масала, аммо бу ягона танлов эмас", — деган Умар Челик.

Эслатиб ўтамиз, ЕИ Туркия фуқароларига визасиз тартибни жорий қилиш учун, мамлакатнинг терроризмга қарши кураш бўйича қонунчилигини ўзгартиришни талаб қилмоқда. 

Туркия давлат раҳбари Эрдўған эса, Туркия ўзининг аксилтеррор қонунини ўзгартирмаслиги ҳақида баёнот берган ва ЕИни иккиюзламачиликда айблаганди.

Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.