Жамият | 13:49 / 25.05.2016
5577
1 дақиқада ўқилади
Уралда 92 ёшли ветеранни ургани учун тиббиёт ходимига ҳукм ўқилди
Россия Бош прокуратураси расмий вакили Александр Куренной суд 92 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонини урган Краснотурьин шаҳар шифохонаси тиббий ходимини 300 соатли жамоатчилик ишларига маҳкум қилди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди.
Тергов Горбуновнинг иш жойида шахсий адоват туфайли кекса кишини урганлигини аниқлади.
"Суд Владимир Горбуновни 300 соатли жамоат ишларига маҳкум қилди. Суд ижроси қонунан кучга кирмади", - деди Куренной.
Бундан аввал Свердловск вилояти прокуратураси Краснотурьин шаҳар шифохонасида тан жароҳати етказилган ветераннинг турар жойга даъвогарлик масаласи бўйича текширув ташкиллаштирилгани ҳақидаги хабар берилганди.