Жаҳон банки Ўзбекистонда кадастр тизимини яхшилаш учун 20 млн доллар кредит ажратди
2016 йил 24 май куни Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши, Халқаро тараққиёт ассоциациясига 20 млн доллар миқдорида кредит ажратишга қарор қилган. Кредит транши Ўзбекистон кўчмас мулк кадастри ва рўйхатдан ўтказиш тизимини модернизация қилиш лойиҳасига йўналтирилади.
Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад, Ўзбекистон электрон ҳукумати тузилмалари ва хизматлари доирасига кирувчи кўчмас мулк кадастри ва рўйхатдан ўтказиш тизимига киришни яхшилаш, унинг самарадорлигини оширишдир.
Лойиҳа мамлакатнинг иқтисодий тараққиётини қўллаб-қувватлаш ва асрнинг ўрталарига келиб, саноати ривожланган давлатлар рўйхатидаги мамлакатларнинг юқори гуруҳидан жой олишига ёрдам беришни кўзда тутади.
У Республика бўйлаб амалга оширилади ҳамда Республика ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитасида кўчмас мулк ягона электрон реестри ҳамда кадастрини ташкил этишга қаратилади.