Жаҳон | 13:54 / 26.05.2016
18206
1 дақиқада ўқилади

200 йилдан бери бунақаси бўлмаганди: Хитойда жуда кучли сел ёмғири ёғди

Хитойнинг жанубий қисми сўнгги 200 йил ичидаги жуда кучли ёмғирлар натижасида сув билан қопланди. Селдан ярим миллион киши жабр кўрди. Баъзи бинолар сув босиши оқибатида одамлар кўз ўнгида барбод бўлмоқда, дея хабар беради "МИР 24".

Ўша ерда яшовчи кишилардан бири ўз мобил телефонидан аянчли манзарани видеога олишга улгурди. Яхшиямки, уйнинг ичида ҳеч ким бўлмаган. 

Хитой ҳукуматининг маълумотларига кўра, минтақада жами 600та уйни сув босган. 323,4 минг киши эвакуация қилинган. Талофат туфайли 40та автомагистралда ҳаракат тўхтатилган. Алоқа линияларига зиён етган, электроэнергия узатиш тизими ишдан чиққан. 

Сув тошқини натижасидаги иқтисодий зарар 1,7 миллиард АҚШ долларига баҳоланмоқда. Синоптикларнинг тахминига кўра, Хитойнинг жанубий ва шарқий қисмларидаги сел ёмғирлари май ойининг охирига қадар давом этади.