Ўзбекистон | 16:47 / 26.05.2016
10096
2 дақиқада ўқилади

27 май куни Тошкентда ёмғир ёғиб, кучли момақалдироқ бўлади

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 27 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Момақалдироқ пайтида шамол кучайиб, секундига 12-17 метргача етиши мумкин. Кечаси 18-20, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 17-22, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Момақалдироқ пайтида шамол кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 20-25, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, айрим туманларда момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Момақалдироқ пайтида шамол кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Момақалдироқ пайтида шамол кучайиб, секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш