Фан-техника | 19:29 / 26.05.2016
6151
1 дақиқада ўқилади

Дунёда биринчи робот-телефон савдоси бошланди

Японияда рақсга туша оладиган ва суҳбатлашадиган дунёдаги биринчи робот-телефон «РоБоФон» сотилиши бошланди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

Қайд этилишича, савдонинг биринчи кунида, буюртма бўйича келтирилган минг дона телефон эгаларига еткизилган. 

«РоБоФон» смартфоннинг барча вазифаларини бажара олади, аммо у кўриниши инсонга ўхшаб кетувчи робот ҳисобланади. У, юра олади, қўшиқ куйлайди, гаплашиш ва бошқа ҳаракатларни ҳам бажара олади. 

«РоБоФон» 1800 доллар туришига қарамай, ишлаб чиқарувчи талабнинг бир меъёрда бўлишини ва ойига 5 минггача қурилмасини сотишни тахмин қилмоқда.