E Ink янги авлоддаги электрон дисплейини тақдим этди
Сан-Францискода ўтказилган SID Display Week 2016 кўргазмаси доирасида Тайваннинг E Ink компанияси биринчи электрон сиёҳлардаги электрофоретик Advanced Color ePaper (ACeP) рангли дисплейини намойиш этди.
Янги технология махсус рангли фильтрлардан фойдаланишни талаб этмайди - ҳар бир алоҳида пиксел саккизта асосий ранглардан иборат ва бутун бошли панел энг кам энергиядан фойдаланган ҳолда бир вақтнинг ўзида 32 000 хил соя билан рангли суратларни акс эттиришга қодир. E Ink’нинг аввалги рангли дисплейи Triton фақатгина 4 000 сояларни кўрсатар эди. Бироқ ACeP’да камчилик ҳам бор, айни дамда панел анимация ва видеороликларни кўрсата олмайди. Суратларнинг алмашинишига эса 2 сония вақт кетади, бу эса етарлича узоқ фурсатдир. Компания кўргазмада 150 ppi даражасидаги 20 дюймли 1600х2500 нуқта ва пиксел зичлигига эга ACeP дисплейини намойиш этди. Уни рақамли информацион ва реклама белгиси сифатида ишлатиш мумкин. Ридерлар янги технология суратларни янгилаш тезлигини яхшиламагунига қадар ундан фойдаланиб кўришни режалаштирмаган. Маълум бўлишича, ACeP асосидаги дисплей яқин йиллар ичида тижорат мақсадларида фойдаланишга топширилади. Янги технологияга асосланган маҳсулот нархи ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.