Хитойда 66та жуфтлик иштирокида оммавий тўй маросими ўтказилди
Хитойнинг Хэбэй провинциясида 66 жуфтлик қатнашган оммавий тўй маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Daily Mail.
Бу Хань сулоласи даври услубидаги маросим бўлди.
"Маросимнинг ўзи минг йиллар илгари пайдо бўлган, ҳозирги замонда эса уни тахминан 20 дақиқада ўтказиш мумкин", - деб ёзади газета.
Нашрнинг маълум қилишича, Хэбэйдаги биринчи халқаро оммавий тўйда 66та жуфтлик иштирок этган. Севишганлар Бохайвань кўрфазида анъанавий либосларда муҳаббат изҳор этиб, бутун умр бир-бирларига содиқ қолишга қасам ичишди.
Сўнгги пайтларда Хитойда Хань сулоласига қизиқиш қайта жонланди. Оммавий тўй маросимлари мамлакатда анча машҳур, бундай маросимларда юзлаб жуфтликлар қатнашиши мумкин.
Бундан аввал Ҳиндистонда 150 нафар жуфтлик иштирокида оммавий тўй маросими ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.
Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.