Жамият | 19:55 / 26.05.2016
8565
1 дақиқада ўқилади

Хитойда морж билан селфига тушиш вақтида икки киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Вэйхай шаҳри ҳайвонот боғида бир киши морж билан селфига тушмоқчи бўлганда чўкиб кетди. Бу ҳақда Shanghaiist хабар бермоқда. Чўкаётган ташриф буюрувчини қутқаришга ҳаракат қилган боғ ходими ҳам чўкиб кетган.

Маълум қилинишича, селфига тушмоқчи бўлган эркак Цзя фамилияли тадбиркор бўлган ҳамда йирик морж билан фото ва видеога тушиб, олинган файлларни мобил дастурда жойлаштириб юрган. Қандайдир онда морж Цзяни чангаллаб олиб, ўзи билан бассейнга тортиб кетган. 

Моржга 10 йилдан бери қараб юрган ҳайвонот боғи ходими тадбиркорни қутқармоқчи бўлиб бассейнга сакраган. Тахмин қилинишича, морж одамлар билан ўйнамоқчи бўлгани сабабли улар вафот этишган.

Ҳайвонот боғи нохуш воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олди ва Цзянинг яқинларига 900 минг юан товон пули тўлади.