Спорт | 19:55 / 26.05.2016
5160
2 дақиқада ўқилади

Ибраҳимович: Моуриньонинг «Манчестер Юнайтед»га тайинланиши оқилона қарор

«ПСЖ» жамоаси сафини мавсум якунига кўра тарк этувчи ва кўп эҳтимол билан «МЮ» сафига эркин агент мақомида бориб қўшилиши кутилаётган Златан Ибраҳимович Жозе Моуриньонинг «МЮ»га бош мураббий этиб тайинланиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Ажойиб қарор. Кимдир олға ҳаракатланмоқчи бўлса, Моуриньо билан бўлиши керак. Бу мураббий жамоани юқори чўққиларга олиб чиқади. Жозе қаерда бўлса, омад  билан», — дея Ибраҳимовичнинг сўзларини келтиради Goal.

Аввалроқ 53 ёшли португалиялик мураббийнинг агенти Жорже Мендеш 24 май куни «МЮ» раҳбарияти билан музокаралар ўтказиш учун Лондонга ташриф буюргани маълум бўлганди. Жамоа Жозе Моуриньо бошқа клубларнинг таклифини қабул қилмаслиги учун унга 4 миллион фунт стерлингни олдиндан тўлагани таъкидланмоқда.

Жозе Моуриньо «Манчестер Юнайтед» билан шартномани 27 май куни имзолаши кутилмоқда.

Турли манбаларда португалиялик мутахассис ўзининг янги жамоасида швециялик бу футболчини кўришни исташи ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди.