Жаҳон | 00:22 / 26.05.2016
9580
1 дақиқада ўқилади
Керри Савченконинг озод этилишига изоҳ берди
АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россияда судланган украиналик учувчи Надежда Савченконинг озод этилишини қаршилади. Бу ҳақда Керрининг АҚШ Давлат департаменти сайтидаги баёнотида айтилди.
"Мен Савченко Украинага қайтгани ҳамда Украина ҳукуматининг мамлакат ҳудудида қўлга олинган ва террорчиликда айбланган икки россиялик ҳарбийни озод қилиш бўйича инсонпарварлик қарори ҳақидаги хабарни қаршилайман", деб айтди Керри.
Керрининг айтишича, Савченконинг озод этилиши Россияга Минск келишувларини амалга оширишда туртки бериши керак.
Украиналик учувчи россиялик Евгений Ерофеев ва Александр Александровга алмаштирилди.