3 ёшли Ҳенри ошқозонидан шикоят қилгач, бир неча соат ичида ҳаётдан кўз юмди
3 ёшли Ҳенри Волтер (Henry Walter), отасининг қувноқ болакайи, шу йилнинг феврал ойида тўсатдан касал бўлиб, бир неча соатлар ичида оламдан кўз юмди.
Мактабгача тарбия муассасасидан қайтган болакай, онаси ва опаси билан кунни ўтказган. Аммо, орадан бир кун ҳам ўтмасдан, ота-онаси ва опаси у билан видолашишди.
Маълум бўлишича, Ҳенри менингитга олиб келган ноёб вирусни юқтириб олган.
Онаси Вики (Vicky) уни ухлатишга ётқизганидан кўп ўтмай, Ҳенри қорни оғриётганидан шикоят қилиб, онасини уйғотган. Вики Calpol ҳапдорисини берганига қарамай, унинг аҳволи ёмонлашган.
Тонгги бешларда Марк (Mark) тез ёрдамни чақиришга мажбур бўлганини ҳикоя қилади. Ўтказилган тиббий текширувларда аниқланишича, Ҳенри кам учрайдиган Haemophilus Influenzae Type F бактериал инфекциясини юқтирган, у ўз навбатида менингит (meningitis)га олиб келган. Бу бактерия инсон танасида тошмалар тоштирмайди. Бундан ташқари, инфекция таёқчалари менингитга қарши асосий вакциналар MenB ва Hib jabга чидамли ҳисобланади.
Маркнинг айтишича, менингитга қарши эмланиш, уни келтириб чиқарувчи бошқа вирус ёки бактерияни юқтирмасликни англатмайди. Шунинг учун ҳам, бундай ҳолларда танага тошма тошишини кутиб ўтирмаслик керак, дейди Марк афсус билан. Эндиликда, Ҳенри оиласи, менингитга қарши курашга маблағ йиғиш учун хайрия йиғилишларини ташкил этмоқда.
Менингит хасталиги ҳақида
Менингит - бош ва орқа мия ҳимоя қобиқлари-мембраналарини зарарловчи инфекция натижасида вужудга келадиган касаллик бўлиб, уни вирус ёки бактерия келтириб чиқариши мумкин.
Чақалоқлар ва ёш болалар бактериал менингитни юқтириб олишлари мумкин бўлган тоифа ҳисобланади. Касалликнинг бу тури вирусли менингитга кўра хавфлироқ ҳисобланади. У бирданига бошланиб, тез ривожланиши билан таҳдидлидир.
Унинг, оёқ ва қўлларнинг совуқлиги билан кузатиладиган юқори тана ҳарорати, қайт қилиш, иштаҳанинг йўқолиши, уйқусираш, ҳолсизлик ва ҳансираш, танада қизил тошмалар пайдо бўлиши ва тери рангининг ўзгариши каби аломатлари мавжуд.
Вирусли менингитни эса, кўпчилик енгил шамоллаш билан адаштириб юборишлари мумкин. Чунки, унинг асосий аломатлари шамоллашга ўхшаб кетади. Бош оғриғи, тумов ва умумий ҳолсизлик ўзини яхши ҳис қилмаслик.
Бундан ташқари, мушак ва бўғинлардаги оғриқлар, оғиз қуруши ва қайт қилиш, ич кетиш ҳамда ёруғликни суймаслик каби аломатлари ҳам учраб туради.
Бактериал менингитдан фарқли ўлароқ, вирусли менингит одатда қоннинг заҳарланишига олиб келмайди.