Жамият | 19:34 / 26.05.2016
3534
1 дақиқада ўқилади

Навоий вилоятида 12 минг 953 нафар ёш мутахассис касб-ҳунар коллежларини битирмоқда

Навоий вилоятида битирувчи ёшлар бандлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётир. Жорий ўқув йилида 12 минг 953 нафар ёш мутахассис касб-ҳунар коллежларини битирмоқда. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Битирувчиларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларда ишбилармонлик қобилиятини шакллантириш, ёшларнинг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида таълим муассасаларида ташкил этилган махсус ўқув курслари фаолияти янада самарали бўлмоқда. Хусусан, вилоятда жорий йилда битирувчи ёшларнинг 1 минг 670 нафари ўз бизнес лойиҳасини амалга ошириш мақсадида имтиёзли банк кредитлари олиш истагини билдирган.