Жаҳон | 17:37 / 26.05.2016
6153
1 дақиқада ўқилади
Обама: КХДР АҚШдаги нишонларни йўқ қилишни ўрганмоқда
Шимолий Корея АҚШдаги нишонларга аниқ зарба бера олмайди, аммо шу мақсадда тажриба орттирмоқда, деган фикрларни билдирган АҚШ давлат раҳбари Барак Обама Японияда бўлиб ўтаётган "катта еттилик" саммити доирасида журналистлар блан ўтказган учрашувида.
"КХДР — барчамиз учун катта ташвиш. Айни вақтда, улар АҚШга аниқ зарба бера олмайди, аммо ҳар сафар синов ўтказгач, ниманидир ўрганишади", — деган АҚШ президенти.
Обаманинг сўзларига кўра, КХДР етакчиси Ким Чен Ин, ядро қуроли унинг ҳокимиятда қолишининг ягона йўли деб ҳисоблайди.