Иқтисодиёт | 11:34 / 26.05.2016
3843
1 дақиқада ўқилади

Осиё тараққиёт банки Қозоғистоннинг 3,7 млрд долларлик лойиҳаларини молиялаштирди

2016 йил 24 май куни Қозоғистон Республикаси молия вазири Бахит Султонов Осиё тараққиёт банки вице-президенти Венчай Жанг билан учрашув ўтказган. 

Республика молия вазирлиги матбуот хизматига кўра, мулоқот чоғида ўтган йилги натижалар сарҳисоб қилиниб, ишлаб чиқилаётган ҳамкорлик дастурига мувофиқ келгуси истиқболлар муҳокама этилган. 

Бунда асосий эътибор, транспорт инфратузилмаларини ривожлантириш, энергетика, кичик ва ўрта бизнесга кредитлар тақдим этиш масалаларига қаратилган. 

Хабар қилинишича, Қозоғистон ОТБ билан 15 йилдан ортиқ муддат давомида муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда. Шу йиллар мобайнида, банк томонидан мамлакатнинг турли соҳаларида 3,7 млрд долларлик лойиҳа ва дастурлар молиялаштирилган.