Жаҳон | 10:55 / 26.05.2016
6343
1 дақиқада ўқилади

Путин ЕИ билан муносабатлар ҳақида: Ечими йўқ масалалар бўлмайди

Россия президенти Владимир Путин Россия ва Европа Иттифоқи ўртасида ҳал қилиб бўлмайдиган масалалар йўқлигини билдириб ўтди. У "битта дарвозага қарши ўйнаш"дан тийилишга чақирган. Бу ҳақда «Катимерини» газетасида ёзилган.

"Бизнинг Европа Иттифоқи билан муносабатларимизда ҳал қилиб бўлмайдиган муаммолар йўқлигини айтишим мумкин. Биз кўп томонлама ҳамкорлик йўлига қайта оламиз, фақат бунинг учун "бир дарвозага қарши" ўйнамаслик керак, барча бир-бирининг қизиқишлари ва манфаатларини ҳисобга олиши зарур", деган Путин.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва Европа Иттифоқи йўлнинг айрилиш қисмига келиб қолган, лекин ҳозирда "муносабатларнинг келгусидаги кўринишини белгилаб олиш ва қандай йўналишда ҳаракатланиш"ни аниқлаб олиш керак.

Россия раҳбари 27-28 май куни Грецияга ташрифини амалга оширади.