Барун Собтининг рафиқаси уни продюсер қиздан рашк қилди
Бир оз аввал сайтимиз орқали юртдошларимизга “Муҳаббат тафти” сериали орқали таниш бўлган бош образ ижрочиси Барун Собтининг Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Баруннинг ашаддий мухлислари билан кечган учрашувлари катта шов-шувларга сабаб бўлди. Бу ҳақда батафсил ёритган шов-шув сайти Барун Собтининг ташрифига сабабчи бўлган қиз – продюсер, “Тўйлар муборак” лойиҳаси муаллифи Дилдора Зайнутдинова билан бўлиб ўтган очиқ-ойдин суҳбатни тақдим этди.
Суҳбат давомида “Тўйлар муборак” фестивалида Барун Собти билан ҳамоҳанг либосларда кўриниш берганингиздан кейин кўпчиликда бир фикр уйғонди. Гўёки, уни севиб қолгансиз”, деган саволга Дилдора Зайнутдинова кулиб, “Майлими, бу саволингизга кейинроқ жавоб бераман! Тадбирга бирга кириб келганимизда, томошабинларнинг “Арнав хотини билан келибди”, деган гап-сўзлар менинг ҳам қулоғимга чалинди”, дея жавоб берган.
Шунингдек, суҳбат давомида Дилдора Зайнутдинова Барун Собтига одатдагидек зарчапон кийдиришни лозим топмаганликлари, меҳмон учун махсус тарзда беқасамнинг яшил рангини танлаб, чопон тиктиргани, актёрни мухлисларга Арнав қиёфасида кўрсатишин истаганликлари ҳақида айтиб ўтган.
Баруннинг характеридаги қайси жиҳатлар ёқимли таассурот қолдиргани ҳақидаги саволга эса продюсер унинг “камтар, оддий оиладан чиққанлиги, барча шартларга кўниб, нолимагани, уни онахонлар роса дуо қилгани, характери ўзбек эркакларникига ўхшаб кетиши ҳақида таъкидлаган.
“Рафиқаси сиздан рашк қилмадими?”, деган қизиқ саволга эса: “Рашк қилди. Оооо, рашк қилганда ҳам қандоқ?! Назаримда, мода намойишида Собти билан бирга тушган суратларимиз ижтимоий тармоқларда тарқаб кетганидан оз фурсат ўтмай, рафиқаси ҳар соатда телефон қила бошлади. У анча вақт нималарнидир тушунтирди”, дея жавоб берган.
Суҳбат давомида маълум бўлишича, Барун Собти ва Дилдора Зайнутдинова Режиссёр Озод Шамснинг “Севади ё севмайди” фильмида эпизод ролда суратга тушиб, фильм август ойида мухлисларга тақдим этилиши мўлжалланган.
Журналист биринчи қизиқ саволига изоҳ талаб қилганида эса продюсер Дилдора Зайнутдинова Баруннинг севишга арзигулик инсонлигини таъкидлаган.
Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.