Спорт | 15:24 / 26.05.2016
7019
2 дақиқада ўқилади

«Реал»нинг собиқ футболчиси  «Барселона»га ўз хизматларини таклиф қилди

Айни вақтда «Наполи» футболчиси ҳисобланадиган Хосе Кальехоннинг агенти Мануэль Гарсия Килон «Барселона»га ўз мижозини трансфер қилиш таклифи билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Испаниядаги Sport нашри хабар тарқатган.

Бундан олдинроқ Килон неаполликлар жамоаси дарвозабони Пепе Рейнани каталонияликлар жамоасига таклиф қилганди. Аммо бу таклиф рад этилган, каталонияликларнинг мураббийлар штаби Клаудио Браво ва Марка-Андре тер Штегендан қайси бирини асосий таркибда ўйнатиш муаммосига дуч келгани ҳолда яна бир дарвозабонга эҳтиёж йўқлиги билдирилганди.

Қайд этилишича, «Барселона» аввалроқ Кальехонни сотиб олиши ҳам мумкин бўлганди, аммо жамоа бу футболчи учун 18 млн евродан ортиқ маблағ тўлашга рози бўлмаган. Футболчининг неаполитанликлар клуби билан шартномасида эса унинг қўйиб юборилиши учун 30 млн евро талаб этилиши кўрсатилган. 

Кальехон Мадриднинг «Реал» клуби фойдаланувчиси ҳисобланади ва у 2008-2011 йилларни «Эспаньол» сафида ўтказган, кейин 2 мавсум мадридликлар жамоасида ўйнаган ва 2013 йилнинг ёзида 10 милн евро эвазига «Наполи» сафига ўтиб, 4 йиллик шартнома тузганди.

У жорий мавсумда А Сериянинг 38 учрашувида 7 та гол урди ва шунча голли пас берди.