Жаҳон | 09:34 / 26.05.2016
6806
1 дақиқада ўқилади

Саманта Пауэр АҚШ Россияга босим ўтказишда давом этишини айтди

АҚШнинг БМТдаги вакили Саманта Пауэр украиналик учувчи Надежда Савченконинг озод этилишидан кейин ҳам АҚШ Россияга Минск келишувларининг бажарилиши бўйича босим ўтказишда давом этиши ҳақида айтиб ўтди.

АҚШ вакили Савченко учун "даҳшатли тушнинг тугагани" ва у оиласи бағрига қайтганини маъқуллаган ҳамда "Олег Сенцов ва Александр Колченко ҳамон Россия зулми остида қолаётганини" таъкидлаган.

Бундан олдинроқ, Порошенко Донбасс ва Қримни қайтариб олишга ваъда берган, шунингдек режиссёр Олег Сенцов ҳамда Россияда тутиб турилган бошқа Украина фуқароларини озодликка чиқариш йўлидаги ҳаракатни давом эттиришини айтиб ўтганди.