Спорт | 14:57 / 26.05.2016
3052
1 дақиқада ўқилади

Старриж жароҳат олиб, Европа чемпионатидаги иштирокини шубҳа остида қолдирди

«Ливерпуль» жамоаси ҳужумчиси Дэниел Старриж Англия терма жамоаси сафидаги машғулотлар вақтида жароҳат олди. Daily Mail нашри маълумотига кўра, футболчи оёқ мушакларидаги оғриқдан шикоят қилган ва у нафақт Австралияга қарши ўртоқлик учрашувини, балки Франция майдонларида ўтказиладиган Европа чемпионатини ҳам ўтказиб юбориш хафи остида қолган.

Қайд этилишича, 26 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтган, аммо унинг жароҳатидан қанча вақтда тикланишига аниқлик киритилмаган. Агар Старриж жароҳатидан Евро-2016  турниригача тузала олмаса, турнирда унинг ўрнига «Манчестер Юнайтед» жамоасининг ёш футболчиси Маркус Рашфорд ўйнаши мумкин.

Англия терма жамоаси 10 июль куни бошланадиган Евро-2016 турнирида "В" гуруҳида Уэльс, Россия ва Словакия терма жамоаларига қарши ўйинлар ўтказади.