Спорт | 20:08 / 26.05.2016
7011
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда шахмат бўйича ХV Осиё чемпионати бошланди

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Осиё шахмат федерацияси ҳамда мамлакатимиз шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур чемпионатда йигирмадан ортиқ давлатдан икки юзга яқин шахматчи ўзаро баҳслашмоқда. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Швейцарча тизимда тўққиз турдан иборат мусобақада Ўзбекистон шарафини Рустам Қосимжонов, Марат Жумаев, Жаҳонгир Воҳидов, Темур Игонин, Нодирбек Ёқубов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов, Меҳриддин Йўлдошев, Музаффаржон Эминжонов, Акмал Файзуллаев, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Нодира Нодиржонова, Баҳора Абдусатторова, Ситора Сапарова каби иқтидор эгалари ҳимоя қилмоқда.