Жаҳон | 16:15 / 26.05.2016
4731
2 дақиқада ўқилади

Ҳуқуқ ҳимоячилари Британия компанияларини болалар терган тамакидан фойдаланишда гумон қилишмоқда

Буюк Британиянинг йирик тамаки компаниялари Imperial Tobacco ва British American Tobacco ўз маҳсулотларини ишлаб чиқишда болалар воситасида терилган тамакидан ҳам фойдаланади, деб ёзмоқда The Independent нашри Human Rights Watch ташкилоти тақдим этган маълумотларга асосланган ҳолда. 

Хабар қилинишича, иккала компания ҳам, тамаки далаларида вояга етмаган болалар ишлайдиган ва болалар меҳнатидан фойдаланмаганига кафолат бера олмайдиган Индонезиядан тамаки харид қилади. 

Philip Morris International ва бошқа яна 4 йирик тамаки компаниялари ҳам ҳуқуқ ҳимоячилари ҳисоботида қайд этилган. 

Human Rights Watch’нинг болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг сўзларига кўра, тамаки саноати, ким қандай йўл билан тамаки етиштираётганини биладиган даражага чиқиши лозим. 

Уларнинг маълумотларига кўра, саккиз ёшдан катта юзлаб болалар пестицидлар қўллаш ва тамаки баргларини қўлда териш билан ўз саломатликларини хавф остига қўйишмоқда. Уларнинг аксариятида, "яшил тамаки синдроми" ва никотин билан боғлиқ бошқа касалликлар аниқланган.