Xiaomi 380 доллар қийматидаги Mi Drone модулли дронни намойиш этди
Xiaomi компанияси ўзининг биринчи дрони — Mi Drone’ни намойиш этди. Бу қиммат нархда бўлмаган истеъмол даражасидаги квадрокоптердир. Xiaomi Mi Drone ичида 4K ёки Full HD камера мавжуд бўлиб, триахиал осиш мосламалари смартфонлардан экран сифатида фойдаланиш имконини беради. 4K талқинидаги дрон 460 долларга баҳоланган, Full HD нархи эса —бор-йўғи 380 доллар.
Камера ва пропеллерни олиб қўйса бўлади. Дрон алмаштириб турилувчи 5100 мАч сиғимли аккумуляторга эга. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, бундай батарея битта зарядланганда 27 дақиқали парвозни таъминлаб беради. Дронда GPS ва ГЛОНАСС аниқлаш тизимлари ҳам ишлайди. Парвознинг турли хилдаги автоматик режимлари ҳам кўриб чиқилган — парвоз қилиш, қўниш, базага қайтиш, оралиқ нуқталар бўйлаб навигация ва атрофда айланиш.
Full HD камерали моделга 26 майдан ишга тушувчи краудфандинг лойиҳаси ҳомийлик қилмоқда. 4K модели эса июль ойи сўнгида очиқ бета-дастур орқали синов учун тайёр бўлади.
Куннинг энг асосий ва қизиқ хабарларидан тезкор равишда хабардор бўлиш учун «Kun.uz»нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлинг.