Спорт | 09:51 / 27.05.2016
3282
1 дақиқада ўқилади
Аёллар футболи бўйича ЕЧЛ финалида "Лион" "Вольсфбург"ни енгди
Аёллар футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси финалида Франциянинг "Лион" жамоаси Германиянинг "Вольфсбург" жамоасига қарши ўйнади.
Италияда бўлиб ўтган ўйиннинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. "Лион" вакили Ада Хегерберг 12-дақиқада ҳисобни очган, 88-дақиқада "Вольфсбург" жамоаси ҳужумчиси Александра Попп жавоб голини йўллаган. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида францияликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган.
Шу тариқа, "Лион" аёллар ўртасидаги ЕЧЛда учинчи марта ғолиб бўлди. Бу жамоа 2011 ва 2012 йилларда ҳам турнир чемпионига айланганди.