Жаҳон | 23:31 / 27.05.2016
4622
1 дақиқада ўқилади

AFP: Ўрта Ер денгизида муҳожирлар кетаётган қайиқ чўкиши оқибатида ўнлаб одамлар бедарак йўқолди

Ливия қирғоқлари яқинида Ўрта Ер денгизида муҳожирлар кетаётган қайиқ чўкиши оқибатида ўнлаб одамлар бедарак йўқолди. Бу ҳақда AFP маълум қилди.

Таъкидланишича, Италия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати маълумотларига кўра, денгизда 350 га яқин одам бор. Италия ҳарбий-денгиз кучлари эса ўз навбатида агентликка 130 киши қутқариб қолинганини маълум қилди.    

26 май куни Ўрта Ер денгизини кесиб ўтишга уринишда 30 дан кўпроқ муҳожир чўкиб кетганди. 25 майда эса Сицилия бўғозида муҳожирлар кетаётган қайиқ чўкиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлганди, 562 киши қутқариб қолинганди.

Халқаро миграция ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, жорий йил бошидан Европа давлатларига Ўрта Ер денгизи орқали 191 мингдан кўпроқ муҳожир ва қочқинлар келган.