Жаҳон | 14:46 / 27.05.2016
2935
1 дақиқада ўқилади

Британияда хато туфайли террорчиликда гумонланувчи 800 нафар шахснинг маълумоти йўқ қилинди

Террорчиликда гумон қилинаётган шахсларнинг маълумотномалари махсус хизматлар ва полициянинг хатоси туфайли йўқ қилиб юборилди, деб ёзмоқда Британиянинг Тelegraph газетаси.

Газетанинг ёзишича, 800 нафар жиноятчининг ДНК-профиллари ва бармоқ излари йўқ қилиб юборилган.

Бунга нима сабаб бўлганлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Энг яқин сабаб этиб, маълумотлар “ахборотларни қайта ишлашнинг сустлиги” сабаб юқолган.

Газетанинг таъкидлашича, маълумотлар мамлакат жиддий террорчилик хавфи остонасида турган бир пайтда ғойиб бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш