Спорт | 16:10 / 27.05.2016
3777
1 дақиқада ўқилади

ESPN: Поветкиннинг мельдоний бўйича Б допинг-текшируви ижобий натижа берди

Россиялик боксёр Александр Поветкиннинг тақиқланган мельдоний истеъмоли бўйича Б допинг-текшируви ижоюий натижа берди, деб ёзмоқда ESPN.

Поветкин 21 май куни Москвада WBC йўналиши бўйича супероғир вазнида АҚШлик боксчи Деонтей Уайлдер билан рингга кўтарилиши зарур эди. Аммо учрашув допинг-текширувлар сабаб кейинга қолдирилганди.

Мельдоний бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб, тақиқланган моддалар қаторига киритилди.