Жаҳон | 21:27 / 27.05.2016
4303
1 дақиқада ўқилади
Европа Иттифоқи Сурияга қарши санкцияларни узайтирди
Европа Иттифоқи Сурияга қарши санкцияларни 2017 йилнинг 1 июнигача узайтирди. Бу ҳақда РИА "Новости" агентлиги ЕИ Кенгаши ҳужжатига асосланган ҳолда хабар берган.
"2016 йилнинг 27 майида Кенгаш Европа Иттифоқининг Суриядаги мавжуд тузумга қарши чеклов чоралари 2017 йилнинг 1 июнига қадар узайтирилди. Бу қарор 2014 йилнинг декабрида Кенгаш томонидан қилинган хулоса асосида қўлланган санкция ҳақидаги қарор доирасида қабул қилинди", дейилган хабарда.
Агентлик манбаси маълумотига кўра, ЕИ Кенгаш иқтисодий санкциялар билан бирга алоҳида шахсларга қўлланган санкциялар муддатини ҳам узайтирган.