Спорт | 08:45 / 27.05.2016
5014
1 дақиқада ўқилади

FA Англия Кубоги чорак финалида такрорий ўйинлар ўтказилишини бекор қилди

Англия футбол ассоциацияси (FA) Англия Кубогининг чорак финал босқичида дуранг қайд этилган тақдирда ўйинни қайтадан ўтказиш ғоясидан воз кечди

Бундан буён турнирнинг чорак финал баҳси дуранг билан тугаса, қўшимча бўлимлар белгиланади ва унда «олтин гол» қоидаси амалда бўлади. Ҳал қилувчи гол урилмаса, пенальтилар серияси бошланади. 

Маълумот учун, 1991 йилга қадар Англия Кубогининг барча босқичларида ғолиб номи аниқланмагунча ўйинлар такроран ўтказилган. Кейинчалик эса такрорий ўйинни фақат бир марта ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинган.