Фан-техника | 08:19 / 27.05.2016
3684
1 дақиқада ўқилади

Google патент ҳуқуқи бузилгани бўйича Oracle компаниясига қарши судда ютиб чиқди

Америка суди Google компаниясининг Oracle томонидан ишлаб чиқилган Java дастуридан патент ҳуқуқларини бузган ҳолда фойдалангани бўйича баҳсда енгиб чиққанини маълум қилди.

Суд Google бу дастурдан муаллифлик ҳуқуқларини бузмаган ҳолда фойдаланганини эътироф этган.

Икки йирик компания ўртасидаги тортишув 2010 йилдан бери давом этиб келаётганди: Oracle Google’ни Android’да Java’дан фойдалангани учун маблағ тўламаганликда айблаган ва 9 миллиард долларга яқин товон пули талаб қилганди.