Жаҳон | 12:14 / 27.05.2016
4476
1 дақиқада ўқилади
Кэмерон: G7 вакиллари июнь ойида Россияга қарши санкцияларнинг узайтирилиши ҳақида келишиб олишди
"Катта еттилик" давлатлари етакчилари июнь ойида Россияга нисбатан санкцияларнинг узайтирилиши зарурати ҳақида келишиб олишди, дея маълум қилди Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон йиғилиш натижалари бўйича матбуот конференциясида.
"G7 малакатлари июнь ойида Россияга қарши санкцияларнинг узайтирилиши ҳақида келишиб олишди", - деди бош вазир.
Шунингдек G7 етакчилари Россия билан мулоқот олиб боришда давом этишнинг зарурлигини тан олишди.