Жаҳон | 12:21 / 27.05.2016
9157
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон президенти ҳарбийларни қора кучлар ҳужумига тайёр туришга чақирди

Жаҳондаги таранг вазият туфайли Қирғизистон қуролли кучлари мамлакатга хавф солувчи ҳар қандай қора кучлар ҳужумига тайёр туриши керак. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев мамлакат қуролли кучлари куни билан қилган чиқишида айтиб ўтди.

«Бугунги кундаги таранг вазиятни ҳисобга оладиган бўлсак, қуролли кучларимиз ватанни ҳимоя қилишлари учун ҳар қандай қора куч ҳамласига доимо тайёр туришлари керак», — деди у.

Президент қора кучлар деганда терроризм, экстремизм, ички маҳаллий, ер, сув ва чегаравий муаммоларни назарда тутганлигини маълум қилди.