Спорт | 19:32 / 27.05.2016
5428
1 дақиқада ўқилади
Матанинг вакиллари Моуриньодан футболчининг келажаги бўйича аниқлик киритишни сўрашмоқчи
«Манчестер Юнайтед» жамоаси ярим ҳимоячиси Ҳуан Матанинг вакиллари футболчининг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо тузадиган янги жамоадаги ўрнига аниқлик киритилишини исташмоқда.
2014 йилда ҳам шундай бўлган, ўшанда «Челси» аъзоси бўлган испаниялик футболчининг маслаҳатчилари мавсум арафасида ўша вақтдаги бош мураббий Моуриньонинг асосий таркиб борасидаги режаларига қизиқишганди ва ундан Матанинг келажагига ойдинлик киритишни сўрашганди.
Daily Mail маълумотига кўра, ўшанда мураббий Матани асосий таркибга киритмоқчи эмаслигини айтган, шундан сўнг 3 ҳафт ўтиб футболчи «МЮ»га ўтганди.