Жаҳон | 11:35 / 27.05.2016
4804
1 дақиқада ўқилади
Мияга яхши қон бормаслиги сабаб Таиланд қироличаси тиббий кўрикдан ўтказилди
Таиланд қироличаси бош мияга етарли миқдорда қон етиб бормаслиги туфайли Бангкокдаги Сирират шифохонасида тиббий кўрикдан ўтказилди. Бу ҳақда таиланд қироллик саройи Бюроси маълум қилган.
"Ҳазрати олиялари тиббий текширувдан ўтказилди. Текширувлар натижаси уларда бош мияга етарли миқдорда қон етиб бормаслиги ҳолати сақланиб қолганини, аммо 2012 йилдан буён уларнинг саломатлигида салбий натижалар қайд этилмаганини кўрсатмоқда”, — дейилади тиббий ҳужжатда.
Қиролича Сирикит айни дамда 83 ёшда. У 88 яшар турмуш ўртоғи қирол Пхумипхон Адулъядет билан бир неча йиллардан буён Сириратдаги махсус касалхонада, шифокорлар назорати остида умр кечириб келади.